Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш ишларини янгидан ташкил этишни буюрди. Бунда «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» бир тизимга бирлаштирилади, ҳар бир оиланинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади. 2023 йилда яна 1 млн аҳолини камбағалликдан чиқариш режалаштирилмоқда.
Пойтахтнинг Миробод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туман ҳокимликлари қошидаги «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан 29 та хонадон сотиб олинди. Хонадонлар бошпанасиз, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларга ижтимоий уй сифатида берилади.
Япония ҳукумати Ўзбекистоннинг узоқ қишлоқларида аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга 2,7 млн доллардан кўпроқ миқдорда грант ажратмоқда. Лойиҳа Жаҳон банки кўмагида Маҳалла вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Президент фармони билан, август ойида «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзандлари учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, фармон билан ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа қатор чоралар эълон қилинди.
Республика чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аёллар учун гўзаллик салонлари контейнерлари етказиб берилди. Маълумотга кўра, ҳар бир контейнерда 7 нафардан аёл ишлайди ва бу орқали «Аёллар дафтари» даги фуқароларнинг 350 нафари иш билан таъминланади.
Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар байрами муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда 2021 йилда ҳам аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнес юритиши ва бошқа касблар бўйича ўқиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш ишлари давом этишини айтди. Президент «биронта ҳам аёл давлат ва жамият эътиборисиз қолмайди» деб таъкидлади.
Ҳукумат қарори билан Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб жорий қилинмоқда. Унга кўра, «Аёллар дафтари» киритиладиган хотин-қизлар тоифалари ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш тартиби ва муддатлари белгиланмоқда.
Президент раислигида ўтказилган йиғилишда «темир дафтар"лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида («Ёшлар дафтари»), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида («Аёллар дафтари») рўйхатлар шакллантириш топширилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг